23 октабр «сукунат» куни. Номзодлар учун ҳаяжонли дақиқалар

Ҳаммамизнинг хабаримиз бор эртага 24 октабр куни республикамизда президент сайлови бўлиб ўтади.


Бугун номзодлар бўлажак сайлов кунидан ҳаяжонда бўладиган кун. Кимдир кутганидан кам овоз олса, кимдир кутилмаган натижани кўрсатиши мумкин.

Бугун эса сукут куни. Яъни барча ташвиқот,ташвиқот тарғибот тадбирлари ман этилади.

Сайлов кодексининг 44-моддасига мувофиқ, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Кодекснинг 103-моддасида эса сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш, шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет тармоғига жойлаштириш тақиқланиши қайд этилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-9-моддасига кўра, жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов ёки референдум натижалари тахминларини, шунингдек сайлов ёки референдум билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш тартибини бузиш — мансабдор шахсларга БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Сайловчиларни сайловда фаол иштирок этишга чорловчи умумий хабарлар, овоз бериш тартиби ва сайлов қонунчилиги ҳақидаги мақолалар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров;

Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулла Обломуродов.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова;

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов;

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев;