Россияда тунги клублар фаолияти чекланади

Путин минтақаларга ресторан ва клубларнинг тунги ишларини тақиқлашни буюрди.

Ресторан ва клублар ташриф буюрувчилар учун 23:00 дан 6:00 гача ёпилади, дейилади Кремл сайтида.

Президент шунингдек, ходимларга эмлаш учун икки кунлик таътил бериш, 60 ёшдан ошган ва сурункали касалликларга чалинган ходимларни бир ой муддатга масофавий ишга юбориш бўйича топшириқ берди.