Ўзбекистоннинг ҳокимлари рейтинги эълон қилинди. Ким «энг яхши» ва ким «ёмон»

Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи ҳоким ва улар ўринбосарларининг 2021 йил биринчи ярим йиллиги ҳолатига кўра баҳолаш орқали тузилган рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, рейтинг вилоят, туман ва шаҳарлардаги ҳоким ҳамда ҳоким ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (ЭМСК, KPI) баҳолаш асосида тузилган.

Қайд этилишича, рейтинг натижадорлиги юқори ҳудудлар, кўрсаткичи энг юқори туман (шаҳар)лар, ҳудудлардаги кўрсаткичи энг қуйи туман (шаҳар)лар ҳамда ҳоким ўринбосарларининг ЭМСК бўйича рўйхати каби асосий қисмлардан иборат.

Бундан ташқари, рейтингга туман (шаҳар) ҳокимларининг топ-20 ҳамда қуйи-20 талиги ҳам киритилган. Унга кўра, вилоятлар кесимида энг юқори ўринни 87 балл билан Навоий, энг қуйи ўринни эса 66 балл билан Сурхондарё вилояти эгаллаган. Туманлар орасида биринчи ўринни Бухоро вилоятининг Қоровулбозор тумани эгаллаган. У Ўзбекистондаги 205 та туман орасида 98,2 балл олган. 60,8 балл тўплаган Сариосиё тумани эса ҳудудлар ўртасида сўнгги ўринда қайд этилган.

Келтирилишича, туман (шаҳар) ҳокимлари рейтингида Қоровулбозор (Бухоро), Янгибозор (Хоразм), Миробод (Тошкент) туманлари Ширин (Сирдарё), Ғозғон (Навоий) шаҳар ҳокимлари етакчи ўринда қайд этилган. Шу йўналишда энг қуйи поғоналарни эса Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Шўрчи, Жарқўрғон, Узун, Қизириқ, Бойсун туман ҳокимлари эгаллаган. Ҳоким ўринбосарларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича рейтингида Навоий вилоятининг Ғазғон шаҳри 1, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри эса энг охирги — 205-ўринни эгаллаган.

Бу албатта яхши бир статистика. Қолаверса аҳои учун кимнинг қандай ишлаётгани ҳақида бир маълумот бўлиб хизмат қилади. Айнан сайловдан сўнг бу каби маълумотлар очиқалниши келажакда ушбу туман (шаҳар) ҳокимлари, вилоят ҳокимларининг ишдан бўатилиши ёки президент томонидан жиддий танқид қилинишига замин бўлиши мумкин.

Қолаверса бир бу руёхатда Тошкент шаҳар, Сирғали тумани ҳокими Элбек шукуров номини негадиручратмадик. Сабаби ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу туман ҳокими доимий аҳоли билан мулоқотда эканлигини, ҳар бир муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилишини билишади.