Ўзбекистонда рақамлар қимматлиги бўйича рекорд дастлаб 2007 йилда содир бўлган. Унда самарқандлик юридик шахс “30 777 AAA” рақамини ауксион орқали 340 миллион сўмга сотиб олиб, рекорд ўрнатган, бу тақрибан 37 200 АҚШ долларига тенг миқдордаги сумма.
Ундан кейинги янги рекорд 2021 йилнинг август ойида қўйилди. Фуқаро “30 Z 777 ZZ” авторақамини 441,5 млнга сотиб олиб, олдинги рекордни янгилади.
Яна бир янги рекорд Тошкентда ўрнатилди. “01 О 001 ОQ” автомашина рақами 525 миллион сўмга сотилди. Эслатиб ўтамиз, рақам учун бошланғич баҳо 243 миллион сўмни ташкил этган бўлса, якунда бу харидорга салкам 50 минг долларга тушган.
Умуман олганда авторақамлар савдоси давлат бюджети учун яхшигина “емак” бўлмоқда, чунки бу савдо ортидан миллиардлаб пуллар оқиб келади. Масалан, биргина 2020 йил давомида ауксионда сотилган қиммат рақамлар сони 98 898 тани ташкил этиб, умумий қиймати 243 млрд 185 млн 752 минг 610 сўмга айланмоқда.
Халқ бой бўлса, давлат бой бўлади дейишади донолар, халқнинг бойлиги, орзу-ҳавасга шериклиги давлатимиз учун манфаатли бўлса, биз бундан шодмиз.
Зайниддин Норқувватов