Аввалроқ, Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki`нинг Ўзбекистондаги фаолияти «Ўзкомназорат» томонидан чеклангани ҳақида хабар қилган эдик.
Ҳукуматнинг ижтимоий тармоқлар фаолиятини чеклаш тўғрисидаги қарори барча ҳуқуқий ва техник меъёрларга риоя қилган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган. Биздаги маълумотларга кўра, бу ҳақда Президент Администрациясига хабар берилмаган. Барча платформаларнинг фаолияти тез орада тикланиши кутилмоқда.
«Ҳукумат кўрсатмасига асосан «Ўзкомназорат» томонидан бир ёқлама, узоқни ўйламай қилган ҳаракати ҳақида Президент хабар топдилар. Уйлайманки, тез орада барча тармоқларга уланиш тикланади», деб хабар қилди Шерзод Асадов.