Қашқадарё ҳокимига мурожаат: қачон ёлғон ҳисоботлардан тийиласиз?

Тошкент вилояти ҳокимининг Фармойишига кўра, Нурафшон шаҳрида Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ишлари учун 28,4 миллиард (йигирма саккиз миллиард тўрт юз миллион) сўм ажратилди. Бу хабар куни кеча ҳамма жойда жуда тезлик билан тарқалди.

Майли, биз бу муаммони ёки ҳокимлик пулни қайси ҳисобдан тўлашини муҳокама қилмоқчи эмасмиз. Биз бошқа томондан фикр юритмоқчимиз. Вилоят ҳокимига шунчалик катта пулга қурилиш қилиш учун имзо чекишга жасорат бор эканми демак унинг пулдан кўнгли тўқ.

Бошқа вилоят ҳокимликларида ҳам худди шундай жасорат борми?

Келинг биргина қашқадарё вилояти ҳокимлиги мисолида кўриб чиқамиз.

Китоб тумани Тўпчоқ қишлоғи ҳудудидаги ҚВП бузиб ташланганига уч йил бўлди. Унинг ўрнига қурилган бино эса ярим тайёр ҳолатдагина қолиб кетди. Мана шу ҳолатда мана уч йилдан бери ўз таъмирини кутиб турибди. Аҳоли эса бу орада тиббий ёрдамдан камчилик сезмоқда. Туман ҳокими бир неча бор келиб кўрди, бироқ охирги сафар келганида бюджетда пул йўқ, келаси йил битириб берамиз, деган гаплар билан қайтиб кетди.

Бу орада эса ҚВП қурилиши керак бўлган ҳудуддан унча узоқ бўлмаган жойда замонавий Мактабгача таълим ташкилоти қурилиши деярли тугаб ҳам қолди. Хўш битта туманда қад кўтараётган икки бинонинг бюджети бошқа бошқами?


Иккинчи ҳолат.

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани халқ таълими идораси бугунги кунда таъмирталаб ҳолатда. Айрим жойлари нураб қулаш ҳолатига келган.

Таҳририятимиз журналистлари мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Деҳқонобод тумани ХТБ мудири Дилмурод Юсупов билан боғланганди. Дилмурод Юсуповнинг бизга маълум қилишича, бино тахминан 1970 йиллар атрофида қурилган (аниқ маълумотни билмас эканлар) ва ҳозиргача фойдаланиб келинмоқда.
Яқинда вилоят ҳокимиятига шу бўйича хат билан чиқишган, улар “…рўйхатга олдик, 2022 га аниқ қуриб берамиз” билан қутулишган, қурилиш-қурилмаслиги, қанча маблағ ажратилгани эса мавҳумлигича турибди.

Наҳотки мана шу каби долзарб муаммоларни ечими учун пул опилмайди?

Президент бошқа бир нарсалар ҳақида сўзлаганида бюджетини ўйламайдиган ҳоким нега аҳоли саломатлиги учун қайғурмайди. Шаҳрисабзда ўтказилган ёшлар фестивалига 1 млрд 517 млн 800 минг сўм миқдорида пул ажратилган. Ахир мана шу пулларни кўнгил хушликка эса, балки аҳоли учун фойдали нарсаларга сарфлаш мумкин эмасмиди.

Ҳокимликлар ҳар доимгидек “тепа”га мана сизнинг сўзингиз амалда, биз сиз айтган нарсаларни бажжаряпмиз дейиш билан оввора. Наҳотки мана шу битмаган биноларни ҳам президент келиб кўрганидан сўнг битказишса?

Аҳир уларнинг бюджети кўтармаса, нимага президентдан ёрдам сўраб чиқишмайди? Аҳир шу икки бино учун битта фестивалга ажратилганчалик катта маблағ керак эмас.

Биз бу ўринда вилоят ҳокимидан жавоб кутиб қолган бўлардик.