Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев эгаллаб турган лавозимидан кетиши кутилмоқда. Бу мансаб пиллапоясидан тушиш бўладими, кўтарилиш – ҳозирча маълум эмас.
Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаев ҳокимлик лавозимига тайинлангунича “Tashkent City” давлат унитар корхонасининг директори лавозимида ишлаб келаётган.
Шунингдек, Ж. Ортиқхўжаев «Artel», «Imzo» каби машҳур ўзбек корхоналари муассиси ҳисобланади.
Аввалроқ, Навоий вилояти ҳокими ўзгартирилганлиги, Андижон шаҳар ҳокимининг фуқарони ҳақоратлаган аудиоси тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.