Кун мавзуси: — Алламжанов, ҳа, сиз айбдорсиз!

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Исмоилович Алламжановнинг Туркияда туриб ўз саҳифаларига жойлаган пости ижтимоий тармоқлардаги афкор омманинг норозилик ва турли истеҳзоларига сабаб бўлди.

Постга илова қилинган сурат

Постда Комил Алламжанов ботаётган қуёш фонида яхта (ёки катер)да балиқ тутиб тургани тасвирланган фото ҳамда «барчаси ҳаракатга боғлиқ» мазмунидаги гаплар жойланган. Шу билан бирга ўзига таниш бўлган Аббос исмли кишининг сўзи билан «минғир-минғир қилган қолиб кетаверадиган» кишилардан «сигир афзал» дейди. Қуйида ушбу постга нисбатан айрим муносабатларни келтирсак:

Қишни совуғида иссиқ ўлкаларга бориб, палонминг долларга яхтани буюртма қилгандан сўнг битта қармоққа тўртта балиқ ҳам чиқадида:) Ню-Ёркдаги баланд бинони 80 қаватида аччиқ американо кофени ичиб юртни соғинишни, мотевасия беришни гашти бошқачада:)))

Дима Қаюм, блогер, тадбиркор

Ушбу фикр муаллифнинг шахсий қарашларини ифодалаб, Ogoh.uz таҳририятининг фикридан фарқ қилиши мумкин.

Адашибсиз. Меҳнат қилганлар далада юрибти. Сизга ўхшаб таниши борлар, қўлида бутун Республикани молиявий ресурслари тўпланганлар мазза қиляпти, Дубайларда юриб, қимматбаҳо яхталарда балиқ тутяпти. Бизда натижа умуман меҳнатга боғлиқ эмас! Умуман! Таниш-билиш, “танка” сурганники натижа!

Ойбек Эркин

Ушбу фикр муаллифнинг шахсий қарашларини ифодалаб, Ogoh.uz таҳририятининг фикридан фарқ қилиши мумкин.

Расмдагисику, кичинагина, оддий балиқ экан, Сиз ташаган хўракка манаман деган «балиқлар» ҳам ишониб илиниб қоляптику ҳозир))

Инобат Аҳатова

Ушбу фикр муаллифнинг шахсий қарашларини ифодалаб, Ogoh.uz таҳририятининг фикридан фарқ қилиши мумкин.

Давлат бюджетидан президенининг туркияга ташрифи учун сарфланадиган маблағдан оқилона фойдаланибсиз қойил.Хам сиёсат хам тижорат шу булса керакда.

Асадбек Усмонов

Ушбу фикр муаллифнинг шахсий қарашларини ифодалаб, Ogoh.uz таҳририятининг фикридан фарқ қилиши мумкин.

Қармоқни узун ташлаган экансиз, қўша-қўша чиқяпти балиқлар.

Равшан Бурхонов

Ушбу фикр муаллифнинг шахсий қарашларини ифодалаб, Ogoh.uz таҳририятининг фикридан фарқ қилиши мумкин.

Қандингни ур ошиғинг олчи… Ўзбекистоннинг 90 фоиз аҳолиси меҳнат қилади, аммо ёмон яшайди… Миллионлаб сўмлик қайиқ ёки яхтада кайф учун балиқ тутишга вақти йўқ. Чунки улар қолган 10 фоиз кимсаларга ўшанақа шароит яратиб беришган. Бу кимсалар улуши оз бўлсада Ўзб. нинг 99 фоиз бойлигига эгалик қилишади. Бизда ақл билан меҳнат қилувчилар эмас, олғир, таниш билиш қилиб мансабга минганлар, танкаси бор тадбиркорлар бой бўлишади, ёки моддий томондан тўкис таъминланган бўлади… Бизда ҳеч ким ҳалол йўл билан бойимаган…

Шавкат Шавкат

Ушбу фикр муаллифнинг шахсий қарашларини ифодалаб, Ogoh.uz таҳририятининг фикридан фарқ қилиши мумкин.

Ха энди ака сизларга ярашовради.Биздақаларга шолпиллаб қолади.Мани ҳам хамкорим, спонсрим Президентни қизи бўлганида ишни ҳам, ақл ўргатишни ҳам чачиб қўярдим.Афсуски биз ялангоёқлар оддий дехқонмизда.Аллоҳдан бўлак танишимиз ҳам, суянчиғимиз ҳам йўқ. Ва энг бахтли инсонмиз.Аллоҳ берганига шукр қилиб фақат Аллоҳга суянамиз. Шахсга эмас…

Холмурод Турғунов

Ушбу фикр муаллифнинг шахсий қарашларини ифодалаб, Ogoh.uz таҳририятининг фикридан фарқ қилиши мумкин.

Умуман олганда, юқори лавозим эгаларининг бу ва бу каби мотивацион ҳамда «шукроналик» руҳидаги постлари ҳамиша ҳам шундай «илиқ» қарши олинади. Бундан келиб чиқадики, «ҳаммаси яхши бўлади» дея айтиладиган эртаклар билан аҳвол ўнгланиб қолмайди. Яъни, қуруқ қошиқ оғиз йиртади. Ўзбекистон Республикасининг конституциясида келтирилганидек, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Агар мансабдорлар халқ амалга оширган тўловлар эвазига ёхуд бирор монопол ташкилотнинг ҳад билмас эрки учун қон ютиб турса, бу ваъда қилинга демократия эмас ва бу ерда қонунлар шунчаки кўзбўямачилик учун тузилгандир.

© Камолиддин Абдуазиз ўғли