«Ҳоким фаолиятимга тўсқинлик қилмоқда жаноб президент» — Тадбиркор

Навбатдаги мурожаат Фарғона вилояти Учкўприк туманида тадбиркорлик фаолиятини олиб борувчи Мухторов Саиджон томонидан юборилди.

Тадбиркорни айтишича 2014-йилда тендерда қатнашиб, боғдорчилик учун ер майдонини 49 йилга ижарага фойдаланиш ҳуқуқини ютиб олган. Мақсади бу ерда Павлония ва Ёнғоқ дарахларидан боғ барпо этиш бўлган.
Ҳудуд собиқ кимё заводи бўлгани сабабли чиқиндиларни олиб чиқиб ташлаш, ерни тиндириш учун маълум бир муддат ўтган.
Тадбиркони айтишича автолизингга махсус техникалар сотиб олган, 4 нафар ишчиси бор.
Солиқларни вақтида тўлаб келмоқда.

Шунингдек 2021 йилнинг апрел ойидан буён вилоят Манавият ва марифат бошқармасига ( мирожаатчи тилидан) 52 500 000 сўмлик ҳомийлик маблағларини ўтказиб берган.

Шу йилнинг 10-ноябр санасидан бошлаб туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ноқонуний тарзда тадбиркор фаолиятига тўсқинлик қилиб, махсус қоровул қўйиб, иш фаолиятини тўтатиб қўйган.
Тадбиркор бундай ҳаракатларга изоҳ сўраганида, туман ҳокими бу талаб вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсуновнинг буйруғи эканлиги, агар яхшиликча ерни топширмаса, жисмоний куч ишлатишларини айтган.

Тадбиркорни айтишича бу ерга кўз тикиш ҳолати биринчиси эмас.
1 йил аввал туман ҳокими тадбиркорни ноқонуний тарзда чиқариб ташлаб, бошқа тадбиркорга ҳеч қандай қарорсиз бериб юборган. Тадбиркор икки марта судда ютиб чиқиб, эгалик ҳуқуқини қайта тиклаб олган.

Парадокс холат.
Нега бизда бошқарув тизимида шахслар қонунлардан устун тураверади?
Аввалги ҳоким шу жойни ажратиш ҳақида қарор чиқариб берган бўлса, нега янги бўлган ҳоким ёки каттароқ бир амалдорга ер керак бўлса, аввалги қарорни бекор қилиб ташлайверишади?

Мурожаат эгасининг гапларига ишониладиган бўлса, вилоят ҳокимининг ўринбосарида ёки туман ҳокимида мана шундай – тадбиркорга босим ўтказиб, шахсий манфаат йўлида, ҳеч қандай суд ҳукмисиз фаолиятига тўсқинлик қилиши мумкинми?

Олимжон Ҳайдаров