Ортиқхўжаевнинг қонунсизликларини ким чеклайди? — журналист

Журналист, «Дунё ўзбеклари» бош муҳаррири Исмат Хушев ўзининг YouTube каналида «Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтни сотиб тугатди» сарлавҳали видеомақоласини эълон қилди.


Ўзбекистондаги раҳбарий лавозим эгаларининг фаолиятига нисбатан танқидий руҳдаги мақолалар тайёрлаб узатаётган журналист бу сафар Тошкент шаҳар ҳокимининг фолиятини таҳлил қилган.


«Ортиқхўжаев Тошкент ҳокимлигига келгач, бу ерда бирор бир тадбиркор ўзининг кичик, ҳатто маиший соҳадаги бўлсин, бизнесини бошлай олмай қолди, — дейди у. — Қайси ошхона, қайси савдо тармоғига бош суқиб, илдизини тортманг, бир учи, барибир, Ортиқхўжаевнинг қўлида турган бўлади.»


Ортиқхўжаев, Хушевнинг ўзида борлигини таъкидлаган маълумотларга кўра, Тошкентнинг жуда катта қисмини сотиб юборган ёки ўз манфаатлари учун ишлатилишига замин яратган.


Ҳаттоки, давлат раҳбарининг ёнида юрувчи кишиларнинг ҳам Ж. Ортиқхўжаев билан қонун доирасидан ташқарида ҳисоблашиши ҳақида ҳам айтиб ўтади Хушев.
Бундан ташқари, Ортиқхўжаевнинг мансаб ваколатлари суиистеъмолидан энг катта жабрни маърифат парварлик ўчоғи бўлган Журналистлар уюшмаси ва «Матбуот уйи» кўргани ҳам таъкидланган. Собиқ Иттифоқ даврида ҳам, ундан кейин ҳам «Матбуот уйи» журналистлар учун катта бир мактаб бўлганлиги рост.


Президент томонидан имзоланиб, ижросига Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул этиб белгиланган Журналистлар уюшмаси учун бино қуриш ҳақидаги қарор ижроси ҳам ҳали бўй кўрсатгани йўқ.


Маълумот ўрнида, Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаев „J-United Group“ компаниялар гуруҳининг (Akfa, Imzo-Akfa, Artel, Discover Invest, DreamCity Development, Stargate systems, Prime tower group, Obod shahar qurilish, Jako, Lucem, MediaPark, Atlas, EcoBozor, Senyor & Senyorita, Vesta Electric, Royal sun-panel, Amilov, Autograph Gallery, Benkam Solutions, BizDoner, Qanotchi, Engelberg, Airfel, KFC, Lider-line, Gold aluminium-plastic Co, Zomin sunrise, Zoʻr TV телеканали, Multi-mafe, Avalon брендларнин ўз ичига олади) асосчиси. Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига 2018 йилнинг 21 декабрида келган. 2015 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган


Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Бош вазир ўринбосари лавозимига келиши кутилаётгaн эди.