Инсон умрининг мазмуни бевосита у тановул қилаётган луқмага ҳам боғлиқ. Бу фақатгина ҳалол ёхуд харомга эмас, балки таомланишга ёндашувда ҳам кўринади. Айримлар умрининг сўнгги дамида овқатланаётгандек “кўп ва хўб” ейишади, худди инсон ейиш учун дунёга келгандек. Оқил кишилар эса овқатга тириклик воситаси сифатидагина ёндашишади. “Ўйлашинг гар бўлса ейишу тўқлик,Ундан бошқа нарса сен учун йўқлик” — деганида ҳазрат Жомий ҳам шу ҳақиқатни назарда тутган бўлса ажабмас.
Буюк Британия Миллий Соғлиқни сақлаш хизмати ва АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг маълумотларига кўра, пандемия даврида ортиқча вазнли болалар улуши ошган. Жисмоний машқлар етишмаслиги ва нотўғри овқатланиш семиз болаларнинг кўпайишига ёрдам берди.
Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати маълумотларига кўра, агар 2019-2020 йилларда мамлакатда болаларнинг 10 фоизи ортиқча вазнга эга бўлса, 2020 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда бу кўрсаткич 14 фоизни, кам таъминланган оилаларда икки баравар кўпайган.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари ҳам худди шундай натижаларга эришган. 435 минг боланинг маълумотларини таҳлил қилиш натижасида болаларда тана массаси индекси деярли икки баробарга ошгани маълум бўлди.
Пандемия даврида ортиқча вазнли болалар улуши 19 фоиздан 22 фоизга ошди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ортиқча вазнли болалар сонининг кўпайишининг сабабларидан бири блокировкадир.
Аваалроқ, инсулт ва инфарктнинг олдини олувчи мева ҳақида маълумот берилган эди.