Жорий йилнинг 17 ноябр куни соат 15:00 атрофида Жиззах вилояти Зафаробод туманида жойлашган 30-сонли манзилли колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум ўз жойини ташлаб кетган ва Бахмал тумани ҳудудида жонига қасд қилган.Бу хақда Жиззах вилояти ИИБ маълум қилди.
Шартнома асосида Шароф Рашидов тумани, Қахрамон МФЙ ҳудудида жойлашган МЧЖда ишлаётган маҳкум ўз иш жойини ташлаб кетади. Шу куни соат 22:00 лар атрофида ўзи яшаган Бахмал тумани, Қирққишлоқ аҳоли пунктига бориб, қўшинисининг ўнг қўл кафти ва қорин қисмига ошхона пичоғи билан бир неча марта жарохат етказиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Жабрланувчи қорин бўшлиғига ўткир тиғли жисм билан санчилиб кирган жарохати ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур жиноятни содир этган шахснинг жасади 18 ноябр куни соат 00:30ларда Бахмал тумани ҳудудидаги «Чоршанба» дехқон бозоридан топилган. У бозор ҳудудидаги савдо дўкони айвонига ўзини осгани хабар қилинмоқда.