Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Самарқандда 13 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани айтилмоқда

26.11.2021 09:42

48

Маълумотларга кўра, 13 ёшли ҳомиладор қиз болани туғишини маълум қилган.

Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 63 умумтаълим мактабида таҳсил олувчи 2008 йилда туғилган 13 ёшли ўқувчи қизнинг ҳомиладор экани аниқланган.

Таъкидланишича, қизнинг ҳомиласи 25 ҳафталик бўлган. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлардан мактабга ишчи гуруҳ келиб ҳолатни ўрганиб, муҳокама қилган. Маълумотларга кўра, 13 ёшли ҳомиладор қиз болани туғишини айтиб ўтган.

Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари мазкур ҳолат юзасидан 26 ноябр куни аниқ маълумот беришини таъкидлаган.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари бу ҳолатдан хабари йўқлигини, вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари 26 ноябр куни ушбу ҳолатга аниқлик киритишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида 15 ёшли қиз отаси томонидан ҳомиладор бўлиб қолгани ҳақида хабар берган эдик.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган