Аҳоли орасидаги асосий ўлим сабаблари маълум қилинди

Ўзбекистон аҳолиси орасида асосий ўлим сабаблари аниқланди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларда келтирилган.

2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида 132,1 мингта ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб,
ҳар 1000 аҳолига нисабатан ўлим коэффициенти 5,1 промиллени ташкил этган.

Мамлакат аҳолиси орасидаги ўлим ҳолатларига асосан қуйидагилар сабаб бўлган:

  • қон айланиш тизими касалликларидан — 61,9 фоиз (81,8 минг киши);
  • ўсимталардан (саратон касаллиги) — 7,9 фоиз (10,4 минг киши);
  • бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан — 5,2 фоиз (8,2 минг киши);
  • нафас олиш аъзолари касалликларидан — 6,2 фози (6,9 минг киши);
  • овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан — 4,2 фоиз (5,5 минг киши);
  • юқумли ва паразитар касалликлардан — 3,2 фоиз (4,3 минг киши);
  • бошқа касалликлардан — 15 фоиз (11,4 минг киши).


Шунингдек, 2021 йилнинг январь–сентябрь ойларида 5,8 мингта 1 ёшгача бўлган гўдаклар ўлими қайд этилган бўлиб, ҳар 1000 нафар тирик туғилган гўдакка ўлим коэффициенти 8,9 промиллени ташкил этган.