Тошкент шаҳридаги “Эски жўва” бозорида 2012 йилнинг 25 сентябрь куни йўқолган 18 ёшли қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда Ёшлар телеканали Янги давр теледастурида маълум қилинди.
Марҳума охирги марта 2012 йилнинг 25 сентябрь куни “Эски жўва” бозорига онасидан 9 ёш кичик бўлган, шаърий ниоҳдан ўтган, улар билан бирга яшаган 1984 йилда туғилган ўгай отаси Т.С. чақиргани учун борган ва шундан сўнг дараги бўлмаган.
Маълумот юзасидан, 2012-йил 11-ноябр куни туман прокуратураси томонидан, яъни одам ўғирлаш жинояти ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилиб, ўтказилган тергов натижаларига кўра жиноят ишида айбдор шахсни аниқлашнинг имкони бўлмаганлиги сабабли жиноят процессуал кодексининг 64-моддаси 1-қисм 1-бандига асосан бир неча бор ҳаракатдан тўхтатиш ҳақида қарорлар қабул қилинган.
Мазкур жиноят иши 2020-йилнинг 1-апрел куни Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилгач, Ғ. Н.нинг бедарак йўқолганлиги ҳолатида қасддан одам ўлдириш жинояти аломатлари мавжудлиги сабабли жиноят иши Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисмига қайта малакаланиб, тергов ҳаракатлари олиб бориш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилган.
Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида Т. С. муқаддам бир неча йил бедарак йўқолган Ғ. Н.нинг онаси У. Н. билан шаръий никоҳда Н.нинг уйида истиқомат қилганлиги, уларнинг ишончига кирганлиги аниқланган. Бундан хабар топган С.нинг ота-онаси уни Сурхандарё вилоятига чақириб, уйлантириб қўйишган. С.нинг уйланганидан хабар топган Н. С. билан жанжал оқибатида С. қонуний никоҳидан ажраган. У. Н. эса оиласини моддий томондан таъминлаш мақсадида Туркия давлатига чиқиб кетган.
Жиноий режасини амалга ошириш мақсадида С.Тошкент шаҳрига келиб, Шайҳонтоҳур туманида жойлашган Эски Жўва бозори ҳудудида Ғ.Н.билан телефон орқали боғланади ва уни алдов йўли билан уни бозор ҳудудига чақириб олади. Ва шу жойдан уни бедарак йўқолган Ғ.Н.нинг онаси У. Н. тегишли бўлган Паркент туманида жойлашган далаҳовлига олиб чиқиб кетади. Ушбу далаҳовлига етиб келгач, Ғ.Н.нинг бўйин қисмидан чойшаб билан бўғиб, унинг вафот этганига ишонч ҳосил қилгач, ушбу далаҳовлининг ертўласига Ғ. Н.нинг мурдасини кўмиб, ҳодиса жойидан яширинади.
«Биринчи ўринда бу нарсага мен ҳам айбдорман. Бегона одамга раҳмим келиб, уйга олиб келиб, уйда эркак бўлишини хоҳладим. Болаларимга ёмон кўз билан қараб юрган экан, буни мен билганимдан кейин уни уйдан ҳайдаб юбордим. Ҳеч кимнинг фарзанди йўқолмасин, ҳеч кимнинг фарзанди бу шаклда ўлмасин»,— дейди марҳуманинг онаси.
Айбланувчининг кўрсатмасига кўра, Паркент туманидаги дала ҳовли ўрганилганда ҳақиқатан ҳам уй ертўласида одам суяклари борлиги маълум бўлган. Ҳолат юзасидан 37 ёшли С.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми — Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этгани учун вилоят суди томонидан 20 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Аввалроқ, Қорақалпоғистонда кечаси йиғилишидан қайтаётган уч нафар ЖИЭМ майори ЙТҲда ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилган эдик.