“Пичоғи мой устида турган”лар халқнинг камбағал ва қашшоқлиги сабаби ҳақида айтмоқда

Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раҳбари Комил Алламжонов аҳолининг камбағал ва қашшоқлигида ўзлари айбдор эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Кеча “Expo-2020” га бордим. Эҳҳҳ… юракларим сиқилиб хафа бўлиб келдим. Дунё шиддатли даражада тезлик билан олдинга қараб учяпти.

Биз эса…. эҳҳҳ…. узрку, қандай майда бўлсак, шундай майдалигимизча ивирсиб, ўралашиб, бир-биримизнинг кетимизни кавлаб, ғийбат, иғво, ҳасадлар ичида чанг ютиб @уйн@й страдать қилиб, яшаб юрибмиз. Афсус афсус… Ким нима деса десинку лекин бунинг асл сабаби бу илмсизлик, омиликдандир.

Шу даражага келтирилдик. Илмсиз жамият камбағал ва қашшоқ бўлади. Илм бўлмаса юрт ботқоққа айланади. Ҳамма ишни четга суриб ҳамма кучни илмга ташлаш керак! Келажагимиз учун, болаларимиз учун ёки уларнинг болалари ёки уларнинг болаларининг болалари учун. Қачондир келиши шарт шу кунлар. Мен Ўзбекистонимни энг ривожланган давлатлар ёнида кўришни хоҳлайман.

Мен ҳавас қиламан шундай давлат ва унинг миллатига. Мен орзу қиламан шундай кунлар келишини. Биз бунга арзиймиз. Бунга лойиқ халқ ва миллатмиз. Фақат илм ва илмлиларгина буни тезлаштира олади. Албатта бўлади. Ёки бугун ёки ўлганда…