2016 йил кузида Президент алмашинуви орқасидан ҳукуматда жуда кўп алмашинувлар юзага келди. Хусусан куч ишлатар тузилмаларда ҳам.
2017 йил январида Ички Ишлар вазирлигига Абдусалом Азизов тайинланди.
Айнан Абдусалом Азизов вазирлигида Ўзбекистон тарихида биринчи марта ОАВ учун очиқлик билан матбуот анжумани ўтказилди. Бунда шахсан вазирнинг ўзи ОАВ вакиллари билан учрашиб, очиқ юз билан, самимий кайфиятда саволларга жавоб берди. Бу вақтгача ички ишлар вазиридан интервью олиш тугул, уларни расмга ҳам олиб бўлмасди.
Айнан А.Азизов даврида ички ишлар тизими ҳам ОАВ учун очилди, ҳар қандай ҳолатга ҳам расмий муносабат берила бошлади.
Кейин А.Азизов аввал Мудофаа вазирлигига, ундан кейин Давлат Хавфсизлиги Хизматига(И.Абдуллаев хоинлиги сабабидан(Президент таъбири билан айтганда), кутилмаганда) ўтказилди.
Унинг ўрнига Пўлат Бобожонов тайинланди.
Лекин П.Бобожонов, ташқаридан қараганда, ОАВ ни унчалик ёқтирадиганга ўхшамайди. Тўғри вазирлик ахборот хизмати, хусусан Шоҳруҳ Ғиёсов анча фаол. Лекин Вазирни бундай деб бўлмайди. Расмий давраларни ҳисобга олмаса, деярли жамоатчилик билан «гаплашмайди». Мажбурий давралар бўлса ҳам, ОАВ учун самимий эмасдек кўринади(ташқаридан шундай, аслида қандай билмайман, яқиндан танимайман, аввал кўришмаганман, гаплашмаганман).
Ёки А.Азизов вақтида бошқача, П.Бобожонов вақтида бошқача топшириқ бўлганмикан, жамоатчиликка муносабат нуқтаи назаридан ?
А.Азизовга ўхшаш ходимни яна бир марта кўрдим.
Фарғона вилоят ИИБ га (Тошкентдан, вазир ўринбосари бўлиб ишлаган) раҳбар бўлиб келган полковник Д. Ташходжаев ҳам ОАВ учун шундай очиқ инсон сифатида таассурот уйғотди. Самимий, очиқ, у келганидан кейин Фарғона ИИБ матбуот хизмати ҳам анча фаоллашди.
П.Бобожонов ҳатто кетма-кет бир неча ходимлари тизимдаги ҳолатлар ҳақида видеомурожаат қилса ҳам, айрим ходимларига бошқа ташкилотлар очиқдан очиқ «ҳужум» қилса ҳам, негадир бу ҳақда жамоатчилик билан «гаплашгиси келмайди».
Майли, буни ҳам бир ҳайри бордир.