Вадим Коженов: Россияда Ўзбекистон фуқароларининг диаспораси йўқ

Россия муҳожирлар федерацияси президенти Вадим Коженовнинг фикрича, расмий диаспоралар сони кам ва жамиятда керакли таъсирга эга эмас. Ўзбекистонлик муҳожирларнинг эса расмий диаспораси ва алоҳида раҳбарлари мавжуд эмас. Бу ҳақда НСН матбуот марказидаги йиғилишда айтиб ўтган.

 Жамият миллий диаспораларнинг оғирлигини бўрттириб кўрсатмоқда, улар аслида пайдо бўлаётган бир қатор муаммоларни ҳал қила олмайди, деди Россия муҳожирлари федерацияси президенти Вадим Коженов.

 “Бизда диаспоралар бор, барча халқларда бирор нарсага таъсир қиладиган жиддий раҳбарлар бор, деб тез-тез айтилади.  Биз бу афсонавий ҳолат эканлиги ҳақида доимо баҳслашиб келганмиз.  Агар энг йирик диаспораларни, масалан, Ўзбекистон Республикасидан келган муҳожирларни оладиган бўлсак, улар кўпчиликни ташкил қилишига қарамасдан, алоҳида етакчилари мавжуд эмас.  Алоҳида-алоҳида вилоятларда маҳаллий ташкилотчи одамлари, маълум ҳурматга сазовор кишилари бор, лекин уларнинг рўйхатга олинган барча диаспораларга жиддий таъсири йўқ. Сўровномаларда улар ишсиз вазиятда қаерга мурожаат қилишлари сўралган. Уч фоиздан кам одам диаспорага мурожаат қилишини айтиб ўтган”, —дея маълум қилган у.

 Бугунги кунда Россиядаги муҳожирларнинг ўртача маоши 47 минг рублни ташкил этади, орзу қилинган даромад эса 77 мингга яқинлашмоқда,— дея таъкидлаган Вадим Коженов.