Жаҳон одил судлов лойиҳаси ҳалқаро о ноҳукумат ташкилоти томонидан юритиладиган «Ҳуқуқ устуворлиги» индексининг «Қонунларга риоя қилиш» индикаторининг «Ҳукумат суд қарорисиз ва адолатли товон пулисиз мулкни мусодара қилмаслиги» субиндикаторида (2021 йил ҳисоботида) Ўзбекистон максимал 1 баллдан 0.25 балл билан 139 та мамлакат ичида 138- ўринни эгаллаган.
Индексда маълум қилинишича, сўнгги тўрт йил давомида қонун устуворлигининг умумий кўрсаткичлари яхшиланганидан кўра кўпроқ мамлакатларда пасайиш кузатилган.
Глобал CОВИД-19 пандемияси ҳукмрон бўлган бир йилда сўровда қатнашган мамлакатларнинг 74,2 фоизида қонун устуворлиги даражаси пасайган, атиги 25,8 фоизи эса яхшиланган. Жорий йилда пасайиш кузатилган 74,2 фоиз мамлакатлар дунё аҳолисининг 84,7 фоизини ёки тахминан 6,5 миллиард кишини ташкил этади.
Хўш, Ўзбекистоннинг бу қадар, депутатимиз талқинича, шармандали аҳволга келиб қолишига нималар сабаб бўлди экан? Ўз вақтида ҳаққини ундира олмай, 12 йиллик даъво ва суд қарорлари билан юрган ногиронми? Ё бўлмасам, ижараларда сарсон бўлаётган 16 оиланинг айбсиз айбдорларими? Балки,пойтахтда поймол бўлган адолатни излаб, 3,5 йиллик умри гоҳ у, гоҳ бу эшикка термилиб ўтганларми?
Ўзбекистонда оғирдан-оғир, оғриқлидан-оғриқли мавзу «снос»лар учун компенсасия берилмаслиги бўлиб қолмоқда. Бу ва бу каби оғиқли масалалариьиз кўп, аммо ечим қачондир топилармикан?!
Саволлар бисёр, саволлар очиқ. Биз эса, натижалар бўлишига фақатгина умид боғлаймиз. холос.
Мавзуга оид: