“Октябрь-ноябр ойларининг ўзида навбатлар сони тахминан 4 марта ошган”

Жорий йилнинг октябрь ойида жами 9.1 минг дона cobalt ишлаб чиқарилган экан. Бу кўрсатгич сентябрь ойида 6.6 минг донани ташкил этган. Августда эса, атиги 350 дона cobalt ишлаб чиқарилган. Кўриб турганингиздек, охирги уч ойда ишлаб чиқариш ҳажмида кескин ўсиш кузатилган.

Телеграмдаги UzAutosanoat нинг ботидаги маълумотларга кўра 30-сентябрьда cobalt учун навбатлар сони 5.2 минг донани ташкил этган(расм изоҳда). Бу кўрсатгич 28-ноябрга келиб 19.5 минг донага етган. Яъни октябрь-ноябр ойларининг ўзида навбатлар сони тахминан 4 марта ошган. Бизда ноябр ойидаги ишлаб чиқариш даражаси бўйича маълумот мавжуд эмас. Аммо биргина октябрь ойининг ўзи жорий йилда энг кўп cobalt ишлаб чиқарилган ой бўлган(бошқа ойлар билан таққослаганда фарқ каррасига юқори). Ишлаб чиқариш ҳажми кескин ўсишига қарамасдан навбатлар сонида пасайиш эмас балки кескин ўсиш кузатилмоқда. Масалан энг охирги маълумотларга кўра бу русмдаги автомобилни тахминан 22.7 минг киши навбатда кутмоқда.

Маълумот учун, Қозоғистон бозорида cobalt жорий йилнинг октябрь ойида ҳам энг оммабоп автомобил бўлган ҳамда октябрь ойининг ўзида Қозоғистон бозорида қарийб 940 дона бу русмдаги автомобил харид қилинган. Бу эскпортнинг бир қисми сентябрь ойида ишлаб чиқарилганлигини ҳисобга олсак, унда октябрь ойида 8 минг донадан кўпроқ автомобил ички бозорга тақдим қилинган бўлиши керак эди. юқорида айтиб ўтганимдек, йил бошидан буён завод ҳеч қайси ойда октябрьдагичалик кўп cobalt ишлаб чиқармаган. Лекин негадир навбатлар кескин ошиб бормоқда. Хатто октябрь ойининг бошида ҳам бу русмдаги автомобилга навбатлар сони ҳозиргидан 4 марта камроқ бўлган, лекин октябрьдаги кўрсатгичлардан фарқли равишда сентябрь ёки августда ишлаб чиқариш даражаси анча паст кўрсагични номоён қилган. Бундан ташқари, завод автомобил етказиб беришни ноябр ойининг охирида барча моделлар учун яна икки ойга кечиктиришини эълон қилган эди.

Бир қарашда, ишлаб чиқариш даражаси кўрсатмоқдаки, муаммолар йил боши ёки ярмидагидек жиддий эмас. Чунки ишлаб чиқариш даражаси охирги ойларда сезиларли ошган(баъзи ҳолларда каррасига). Лекин автомобилларни етказиб бериш билан боғлиқ кечикишлар узайгандан узайиб бормоқда. Бошқача айтганда, ишлаб чиқариш даражаси пастроқ бўлганда бозордаги вазият яхшироқ эди, ишлаб чиқариш даражасида сезиларли ўсиш кузатилаётган ойларда эса бозордаги аҳвол кун сайин ёмонлашиб бормоқда.

Яъна бир қизиқ жиҳат, ботдаги энг охирги маълумотларга кўра, Lacetti автомобили сотувда 1 дона бор экан. 28-ноябрдаги маълумотларда бу русмдаги автомобил учун 38.6 минг дона навбат борлиги кўрсатилган эди. Қизиқ, қанақа қилиб ярим ойда бунчалик йирик навбат тўла тўкис йўқ бўлиб қолди(албатта, маълумотларда қандайдир хатолик кетган бўлиши мумкин катта эҳтимол билан). Юқорида айтиб ўтганимдек ноябр ойининг сўнгида завод автомобилларни етказиб беришни яна икки ойга кечиктиришини эълон қилган эди.

Миркономика