Самарқандлик блогер Руслан Хаирнуров ижтимоий тармоқлар орқали вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиёзовни пора олаётганда қўлга тушган, деган мазмунда хабар тарқатгани учун қамоққа олингани айтилмоқда.
Хабарда айтилишича, блогер Facebook ижтимоий тармоғидаги қатор гуруҳларда “Главврач бўлиш учун 80.000 АҚШ доллари…” номли сарлавҳа билан пост қўйиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиязовни ўта оғир жиноят содир этганликда айблаган.ў
«Мазкур ҳолат бўйича Руслан Хаирнуров туҳмат қилганликда айбланиб, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми “а, г” бандлари (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади ИИБ хабарида.