Навоий вилояти прокуратураси вилоятдаги конда 5 кишини қум босиб, ҳалок бўлган ҳолати юзасидан расмий муносабат берди.
Жумладан, муносабатда: 2021 йил 23 декабр куни соат 23:30 ларда Конимех туманнинг “Караката” ОФЙ ҳудудида жойлашган “Лолазор” ташландиқ тилла қуми қазиб олиш конига Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи фуқаролар А.Т, У.А, О.Ё, Ш.И, Т.М, З.О, Ф.Р Ф.Р ва Ғиждувон туманида яшовчи Ж.Нлар билан биргаликда тилла қумларини қазиш мақсадида боришиб, тахминан 25-30 метр чуқурликдаги кондан қум ковлашаётган вақтида фуқаролар А.Т, У.А, Ж.Н Ф.Р ва Ф.Рларни қум босиб қолиб, воқеа жойида вафот этишганлиги маълум қилинган.
Шу куннинг ўзида махсус техника воситалари ва қўл кучи ёрдамида мурдаларни тупроқ остидан ковлаб олиш ишлари бошланиб, жорий йилнинг 03 январь куни 30 метр чуқурликдан А.Т, У.А, Ф.Р, Ж.Н ва Ф.Рларнинг мурдалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Конимех туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кондаги ҳолат ҳақида аввалроқ хабар бергандик.