«Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир.Халқ исёндир, халқ оловдир, халқ ўчдир…Халқ қўзғалса куч йўқдир, ким тўхтатсин.Қувват йўқ, ким халқ истагин йўқ этсин» Абдулҳамид Сулайман ўғли Чўлпоннинг мазкур шеърини ўқиб, бевосита Қозоғистондаги бўлаётган воқеалар ёдимизга тушади.
Аслида қўшни Қозоғистонда нима гап? Кескин норозиликлар бўлишига нима сабаб бўлди? Келинг, яхшиси воқеалар ривожини 5-январ куни юз берган ходисалар кетма-кетлигида кўриб чиқамиз:
• Қозоғистонда 5-январдан бери халқ намойишлари бўлиб ўтяпти. Ҳаммаси Манғистауда суюлтирилган газ(пропан) нархи 50 тенге(1500 сўм)дан 120 тенге(3000 сўм)га оширилишидан норозиликдан бошланганди.
• Давлат раҳбари халққа икки марта мурожаат қилди. Иккинчиси мурожаатида Назарбоев хавфсизлик кенгаши раислигидан кетгани маьлум қилинди.
• Норозилик намойиши қатнашчилари Олма-ота шаҳри ҳокимияти биносини ёқиб юборишди. Вазият жиддийлашишни бошлади.
• Қозоғистонда навбати билан давлат ва нодавлат телеканаллар норози халқ томонидан эгаллаб олинди. Назарбаевга тегишли бўлган энг катта давлат канали КТК, шунингдек Мир24 канали тўлиқ эгаллаб олинган.
• Россия Федерацияси Бош штаби Бош бошқармасининг махсус кучлари гуруҳи бир неча ўнлаб раҳбарлар ва уларнинг оилаларини олиб кетиш учун Қозоғистонга келган. Унда норозиликларни бостириш учун ФСБ маслаҳатчилари келгани ҳам қайд этилган.
• Олигархлар Қозоғистондан қочиб кетган. Масалан асли ўзбекистонлик бўлган тадбикор Фаттоҳ Шодиев Қозоғистонни тарк этган. Шунингдек, асли ўзбекистонлик бўлган тадбиркор Фаттоҳ Шодиев шахсий самолётда Қозоғистондан чиқиб кетган.Eurasian Resources Group раҳбари Фаттоҳ Шодиев катта эҳтимол билан Россияга кетган.
• Сўнгги бир кун давомида Қозоғистондан Европа давлатлари томон 10 та хусусий самолёт парвоз қилган.
• Толдиқўрғон шаҳрида Назарбоев ҳайкали қулатилди. Ёдгорлик 2016 йилда ўрнатилган.
• Flightradar сайти маълумотларига кўра, Нурсултон Назарбаевнинг ўртанча қизи, Динара Назарбаевага тегишли самолёт Қирғизистонга учиб кетган. Динара Назарбаева 3.2 млрд доллар сармоя билан Қозоғистонда энг бой аёл ҳисобланади. Умумий рўйхатда 4-ўринда.Тадбиркор. Қозоғистон халқ банки эгаларидан бири.
•Ўзбекистон(Қорақалпоғистон)нинг шимолий-ғарбий қўшниси бўлган, бизни Каспий денгизи билан боғлаб турувчи, Мангистау вилояти( намойишлар шу жойдан бошланганди) марказидаги Актау халқаро аэропорти намойишчилар эгаллаб олишлари орқасидан ўз фаолиятини тўхтатди.
• Ўзбекистонда Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдираётган блогерлар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига босим бошланди.
• Актау шаҳрининг марказий майдонига йиғилган 10-15 минг нафар аҳоли энди Токаевни истеъфосини талаб қилишди.
•Бутун Қозоғистон бўйича фавқулодда ҳолат режими жорий қилинди!ФҲ режимида Президент ҳамма ваколатларни ўзига олади, суд ҳукмисиз қарорлар чиқариши, армияни парламент рухсатисиз бошқариши мумкин бўлади.
• Олма-ота шаҳрида миллий хавфсизлик комитети биноси намойишчилар томонидан эгаллаб олинди. Шунингдек Олма-ота халқаро аэропортида учишга тайёр рейслар, жумладан Олма-ота — Москва рейси учишига рухсат берилмаган.
• Қасим-Жомарт Тоқаев ОДКБ(Организация Договора о коллективной безопасности)- Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги ҳамкорларидан мамлакатдаги нотинчликларни бостириш учун ёрдам сўраган.
• Назарбаев лавозимидан олинганидан кейин Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарини ишдан олиб, ўрнига Президент хавфсизлик хизмати раҳбарини қўйди.
• «Военный обозреватель»нинг хабар беришича Олма-отада Миллий хавфсизлик комитетини қўлга олган намойишчилар у ердан ўнлаб ўрта ва оғир турдаги қуролларни олиб чиқиб кетишган.
• Oлма-отада «антитеррор операцияси» бошланди. Шаҳарга армия ташланди.
Қозоғистондаги ҳодисалар кескин тарзда давом этмоқда. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг.
Лайло Эсанмуродова тайёрлади