Россия ҳарбий ҳаво бўлинмаларини Қозоғистонга жойлаштиряпти

Россиянинг 9 та Ил-76 самолёти ҳарбий хизматчилар ва ҳаво десантлари билан Олмаотага учиб кетди.

80 га яқин самолётдан иборат гуруҳ Қозоғистонга кечаю кундуз бўлинмаларни жойлаштирмоқда. Россиянинг барча тинчликпарвар кучлари махсус тайёргарликдан ўтган ва ҳақиқий жанговар тажрибага эга.

Россия тинчликпарвар кучлари таркибига 45 алоҳида махсус кучлар бригадаси, ҳаво-десант кучларининг 98 ҳаво-десант дивизияси ва 31 алоҳида ҳаво-десант бригадасининг бўлинмалари киради.

Лукашенко ҳам Қозоғисистонда бир рота аскарлари борлигини , одам ўлдиргани, урушгани келмаганлигини, аксинча, тинчлик истаб, ёрдамга келганлигини маълум қилди.