Журналистиканинг бугуни ва келажагини иқтисодий муаммолар қаърига шўнғиб бораётган газета ва журналларсиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, уларнинг чоп қилиниш адади кундан-кунга камайиб кетаётган, айрим нашрлар ҳаттоки, бутунлай тўхтаб қолиш хавфини сезаётган бир шароитда бу зарурат яққол кўзга ташланмоқда. 2019-2020 йилларда аҳолини босма нашрларга обуна қилиш тизимидаги янгича ёндашувлар туфайли барча таҳририятлар молиявий муаммоларга дуч келди, газеталар адади сезиларли тушиб кетди. Қуйидаги рақамларга эътибор беринг:
• Йил бошидаги адад кўрсатилган
“Халқ сўзи”
2018 — 144 165
2019 — 60 129
2020 — 60 552
2021 — 30 673
2022 — 35 742
“Народное слово”
2018 — 33 763
2019 — 13 728
2020 — 14 056
2021 — 8 660
2022 — 10 616
“Янги Ўзбекистон”
2021 — 10 887
2021 йил иккинчи яримидан — 75 974
2022 — 18 565
“Правда Востока”
2018 – 24 470
2019 – 9 073
2020 – 5 121
2021 – 2 509
2022 – 3 988
“Овози точик”
2018 – 4883
2019 – 1267
2021 – 767
2022 – 667
“Нурлы жол”
2018 – 4 304
2019 – 1 494
2021 – 572
2022 – 375
“Қишлоқ ҳаёти”
2018 — 21 130
2019 — 5 834
2020 — 4 917
2021 — 3 798
2022 — ҳали чоп этилмади
“Ўзбекистон овози”
2018 – 13 830
2019 – 4 315
2020 – 5 100
2021 – 2 312
2021 йил иккинчи яримидан – 20 130
2022 – 2 010
“Адолат”
2018 – 8 294
2019 – 3 378
2020 — 1 574
2021 – 2 146
2021 йил иккинчи яримидан – 21 394
2022 – 2 175
“XXI аср”
2020 – 3 635
2021 – 3 209
2021 йил иккинчи яримидан – 35 026
2022 — 3 091
“Миллий тикланиш”
2020 – 12 931
2021 – 4 699
2021 йил иккинчи яримидан – 24 950
2022 — ҳали чоп этилмади
“Оила ва табиат” (олдинги номи “Оила даврасида”)
2018 – 7 602
2019 – 900
2020 – 2 000
2021 – 1 259
2021 йил иккинчи яримидан – 21 351
2022 — ҳали чоп этилмади
“Жамият”
2018 – 7 074
2019 – 1 500
2020 – 1 555
2021 – 1 514
2022 — ҳали чоп этилмади
“Ишонч”
2018 – 31 439
2019 – 28 025
2020 – 30 088
2021 – 30 020
2022 – 33 839
“Маҳалла”
2018 – 25 651
2019 – 23 841
2020 – 24 300
2021 – 9 025
2022 — 4500
“Ватанпарвар”
2018 – 42 246
2019 – 43 983
2020 – 36 971
2021 – 34 606
2022 – 33 552
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати”
2018 – 5 085
2019 – 5 661
2020 – 4 916
2021 — 3 104
2022 – 925
Юқоридаги рақамларга қаранг, газеталар адади йилдан-йилга камайиб кетяпти. 2022 йил аллақачон бошланиб кетганига қарамасдан айрим нашрларнинг ҳалигача чоп этилмагани сабаби адади жуда камлиги туфайли экани ҳақида ҳам гап-сўзлар юрибди.
Бунинг охири нима бўлади: улар энди яшаб қоладими, ёки динозаврлар каби қирилиб кетадими?
Шу ўринда “Тараққий” газетасининг биринчи сонида берилган фикрларни келтириб ўтсак:
«…ҳозирда ижтимои, калом, матбуот учун берилган харит(харажат)лар; тўшак устида оғзига сув томизилиб турган оғир хастадек эканини тилсиз ва кўр табиблар ҳам тасдиқ этурлар»
Дарҳақиқат, халқда “Бўзчи белбоққа ёлчимайди” деган гап юради. Кўпларнинг муаммосини ечишга сафарбар қилинган матбуотнинг ўзи ҳам муаммолар гирдобида қолиб кетган.
Бу мавзуга ҳали қайтамиз…
Шахруза Сатторова