Узайтирилган таътилда ҳам ходимларнинг ойлик маоши берилади

24 январга қадар молиявий мустақилликка эришган ҳамда кредит-модул тизимига ўтган барча ОТМлар раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари учун семинар-тренинглар олиб борилиши ва шу муносабат билан барча ОТМ ва академик-лицейларда қишки таътил даври 24 январга қадар узайтирилганди.

Жумладан, мактабларда ҳам мавсумий гриппнинг олдини олиш мақсадида таътил муддатини узайтиришга кўрсатма берилди.

Қишки таътил узайтирилишига қарамасдан педагог-ўқитувчилар ва ишчи-ходимларнинг иш ҳақлари сақлаб қолинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Қурбонназар Артиков маълум қилди.