Қонун барчага баробар: Хусусий таълим муассасаларида ҳам таътил узайтирилади

Аввалроқ, хусусий мактабларда ҳам 24 январга қадар таътилни узайтириш тавсия этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш бўйича таклифи Махсус комиссия томонидан тасдиқланди.

Шу муносабат билан, нодавлат таълим ташкилотларида 2022 йил 24 январга қадар ўқув жараёни ташкил қилинмайди.

Таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар учун ташкил қилинаётган онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловларда фаол иштироки таъминлаш мақсадга мувофиқ, дейилади Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий ўқув йили учун белгиланган қишки таътил даври ОТМлар, шунингдек, умумтаълим мактаблар учун ҳам 24 январга қадар узайтирилган эди.