Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Қишки таътил 1 мартга қадар узайтирилгани ростми?

16.01.2022 09:03

48

ХТВ расмий маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда қишки таътил кунлари 2022 йил 1 мартга қадар узайтирилгани бўйича тарқалаётган хабар асоссиз маълумот эканлиги ҳақида изоҳ бермоқда Халқ Таълим Вазирлиги.

"Айни вақтда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган қишки таътил 1 мартга қадар узайтирилганлиги ҳақидаги хабар ёлғон эканлигини маълум қиламиз", дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 24 январга қадар молиявий мустақилликка эришган ҳамда кредит-модул тизимига ўтган барча ОТМлар раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари учун семинар-тренинглар олиб борилиши сабабли таътил муддати ОТМларда узайтирилган эди.

Шунингдек, Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи — ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида Xалқ Tаълими Bазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтиpган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган