Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

"Истеъмолчи бурчаги": "Корзинка"нинг расталарида нарх кассадагидан арзонроқ

16.01.2022 19:12

207

Аввалроқ балиқ нархида муаммо келиб чиққанди.

Ташкил топганига ўтган ҳафта 25 йил бўлган Корзинка дўкони харидорларни алдаяпти. Ogoh.uz ахборот-таҳлилий порталига юборилган мурожаатда маҳсулотда кўрсатилган нарх билан кассадаги нархда кескин тафовут борлиги айтиб ўтилган.

Ҳатто бунга фотодалиллар ҳам юборилган.

Мурожаатда айтиб ўтилишича, 1 кг оғирликдаги "РотФронт" батончик кофетлари нархи маҳсулот қайдномасида 29 990 сўм этиб кўрсатилган. Бироқ, касса чекида нарх диярли икки баробарга кўп, яъни 49 990 сўм этиб кўрсатилган.

“Келесдаги "Корзинка"дан бугун соат 12:51 да савдони амалга оширганман. Касса ва пештахта ораси 10 метрни ташкил қилади. Шугина қисқа масофада нарх шунчалик ўсиб кетадими?",— дейди мурожаатчи. Бизга юборилган хабарга илова тарзида харид чеки ва махсулотда тан нархи сифатида кўрсатилган сўмма фотоисбот қилиб юборилган.

Корзинка раҳбариятидан ушбу ҳолатга изоҳ кутиб қоламиз.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган