Пентагон матбуот котиби Жон Кирби Ўзбекистон ҳудудида бўлган авиатехникалар Толибон томонидан фойдаланиш учун Афғонистонга қайтарилмаслигини маълум қилди.
АҚШ 2021 йил августида Афғонистонни тарк этганида, Афғонистон ҳаво кучларининг кўплаб хизматчилари ҳам шу ишни қилишганди. Айрим афғон учувчилари Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли самолётларда оилаларини қўшни Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб кетишган. Ушбу самолётлар орасида Қўшма Штатлар томонидан тақдим этилган самолётлар ҳам бор эди.
Пентагон матбуот котиби Жон Кирбига фикрларини қуйидагича баён этди: «Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган Толибонлар энди уларни қайтариб олишни истамоқда. Бироқ, гап Америкада ишлаб чиқарилган вертолётлар ҳақида кетганида, бу ишнинг амалга ошиши даргумон.
Биз ҳали ҳам ўша вертолётларнинг жойлашишини ишлаб чиқмоқдамиз… Уларни қандай бошқариш бўйича қарорлар ҳақида менда маълумот йўқ, — деди Кирби. — Аммо улар Афғонистонга «Толибон» фойдаланиши учун қайтарилмайди, бу аниқ».
Кирбининг сўзларига кўра, бу самолётлар билан нима содир бўлиши ҳақидаги якуний қарор устида Мудофаа вазирлиги ҳали ҳам ишламоқда.