Ogoh.uz’га аҳолидан мурожаат: Хонтепа йўлларига эътибор беринг!

Ogoh.uz ахборот-таҳлилий порталига Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Хонтепа маҳалласи Теракзор кўчасида яшовчи Пўлатова Машҳура исмли фуқародан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда фақатгина бир инсоннинг муаммоси эмас, балки мазкур маҳаллада яшайдиган бутун аҳолининг муаммоси бўлган йўл масаласи кўтарилган.

Туғилганимдан бери шу кўчада яшайман. Шу кўчалардан болалар мактаб бориб, қатнаб келади. Бизга тегишли тарафларни кўрсангиз, жудаям ачинарли аҳволда. Бу ерда 16 автобус қатнайди, автобус ҳайдовчилари кўча ёмонлиги учун қатнамаймиз ҳам деб ҳам бир неча маротаба арз қилишган эди. Бундан аввалроқ кўчанинг бир қисми таъмирланиб, чала қолдирилиб кетилган эди. Айниқса, ёғингарчилик кунлари болаларимиз, ёши катта кексаларимиз қийналишмоқда” дея таъкидлаб ўтди мурожаат эгаси.

Шу ўринда мурожаатчи томонидан юборилган фотосуратларга эътибор қаратсак, ўринли бўлар эди.

Юқоридаги ҳолат акс этган йўллар фақатгина мазкур маҳалла кўчаларида эмас, кўпчилик ҳудудларда мавжуд эканлигини маьлум. Ҳаттоки бундан-да аянчли аҳволдаги кўчалар борлиги ҳеч кимга сир эмас. Ogoh.uz га мурожаат қилинг. Ҳеч қайси мурожаат эътиборсиз қолдирилмайди.

Қарши шаҳар ҳокимлиги масъулларидан мазкур мурожаат бўйича изоҳ кутиб қоламиз!