Куни кеча юртимизда қарийб 1480 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, касалликдан 1125 нафардан зиёд бемор соғайди.
Энг юқори касалланиш кўрсаткичи Тошкент шаҳри (598 кишида касаллик аниқланиши билан) да қайд этилган.
2022 йил 22 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 213767 (+1478) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 59 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 61 нафари Андижон вилоятида,
• 64 нафари Бухоро вилоятида,
• 49 нафари Жиззах вилоятида,
• 29 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 20 нафари Навоий вилоятида,
• 55 нафари Наманган вилоятида,
• 37 нафари Самарқанд вилоятида,
• 21 нафари Сирдарё вилоятида,
• 73 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 182 нафари Фарғона вилоятида,
• 38 нафари Хоразм вилоятида,
• 192 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида энг кўп соғайиш натижаси 252 нафар бемор билан Тошкент шаҳрида қайд этилди. Жами тузалганлар 203275 нафарни ташкил этмоқда. Шу қаторда:
~ Андижон вилоятида 75 нафар,
~ Бухоро вилоятида 22 нафар,
~ Жиззах вилоятида 85 нафар,
~ Қашқадарё вилоятида 53 нафар,
~ Навоий вилоятида 29 нафар,
~ Наманган вилоятида 47 нафар,
~ Самарқанд вилоятида 78 нафар,
~ Сирдарё вилоятида 57 нафар,
~ Сурхондарё вилоятида 58 нафар,
~ Фарғона вилоятида 173 нафар,
~ Хоразм вилоятида 81 нафар,
~ Тошкент вилоятида 116 нафар.
Шу билан бирга, коронавирусдан вафот этган беморлар сони 4 нафарни ташкил этиб, умумий рақамлар 1540 нафарга етди. Қолаверса, кеча 296 нафар кишида пневмония аниқланди.
Мавзуга оид: