Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистон санъат арбоби, профессор, театр режиссёри Жўра Маҳмудов вафот этди

24.01.2022 08:50

107

Ўзбекистон санъат арбоби, профессор, театр режиссёри, педагог Жўра Маҳмудов вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди. Жўра Маҳмудов фаолияти давомида «Она»,«Қиёмат қарз», «Инсонликка...

Ўзбекистон санъат арбоби, профессор, театр режиссёри, педагог Жўра Маҳмудов вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Жўра Маҳмудов фаолияти давомида «Она»,«Қиёмат қарз», «Инсонликка номзод», «Оғриқ тишлар», «Сохта оқсуяк», «Қаердасан, жон болам», «Қирол Лир» ва бошқа спектаклларни саҳналаштирган. Ҳар бир спектаклни бадиий-ғоявий юксаклиги, таъсир кучини оширишда тасвирий мусиқий, техник воситалардан унумли фойдаланган.

Жўра Маҳмудов «Адолат куни», «Овсинлар», «Садоқат» каби саҳна асарлари, «Осмондан танга ёққан кун», «Томчи», «Алпомиш», «Иккивой ва Бешвой» каби кичик томошабинларга бағишланган эртак-пьесалар ҳам ёзган.

Ogoh.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган