Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Янгилик! АИ-80 маркали бензин нархи арзонлашмоқда

26.01.2022 12:27

77

Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси маълум қилди.

Ишлаб чиқариш жараёнидаги баъзи харажатларнинг камайтирилиши ҳисобига 1 литр бензин маҳсулоти нархи 7 555 сўмдан 6 500 сўмга ёки 16 фоизга арзонлаштирилди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, биржа савдоларида жорий йил 10-14 январдаги АИ-80 маркали автомобил бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси учун 2021 йил 15-19 ноябрдаги ҳафталик котировкага нисбатан ўртача 9,6 млн сўмдан 6,7 млн сўмгача ёки 30 фоизга пасайишига эришилган.

Кўрилаётган чоралар ўз навбатида, ички бозорда чакана нархлар пасайишига ижобий таъсир этди ва АЁҚШларда сотилаётган АИ-80 маркали бензин нархлари 6 000-6 500 сўмгача ёки 25 фоизгача арзонлашгани алохида таькидланиб ўтилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган