Президент мактаб таълими ислоҳотининг асосий йўналишларини белгилаб берди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Энг аввало, келгуси беш йилда 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилиши лозим. Ушбу мақсадлар учун жорий йилнинг ўзида 527 та мактабни қуриш ва реконструкция қилишга 2,5 триллион сўм ажратилди. Бу маблағ янада кўпайтирилади.
«Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Янги қурилаётган ва таъмирланаётган мактаблар ҳам ўқувчилар, ҳам педагоглар учун қулай ва мослашувчан бўлиши керак. Янги қурилаётган мактабларда қуёш панели ва иссиқ сув коллектори албатта бўлиши шарт.
Бу ишлар билан энди жойларда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари шуғулланади. Бугундан бошлаб Халқ таълим вазирлигининг қурилишга буюртмачи бўлиш ваколати тугатилади.
Мутасаддилар ва вилоят ҳокимларига бир ой муддатда янги талаблардан келиб чиқиб, “намунавий мактаб” лойиҳаларини тақдимот қилиш топширилди.
«Энди янги мактаблар маҳалла фаоллари, ота-оналар ва жамоатчилик назорати остида қурилади ва фойдаланишга қабул қилинади», деди давлатимиз раҳбари.