Ўзбекистонда ОИТС билан касалланган сони ва бу касаллик ҳақидаги баъзи маълумотлар очиқланди. Бу ҳақда УзА маълум қилди.
Хабарда келтирилишича, бугунги кунда республикада 45 минг нафар одамлар ОИТС (СПИД) билан яшаб келмоқда. Уларнинг 55 фоизи эркаклар, 45 фоизи аёллар, 14 фоизини эса 18 ёшга тўлмаган болалар ташкил этади.
ОИТС билан касалланиш кўрсаткичи юқорилиги ички миграция ҳамда аҳоли сонини кўплиги ҳисобига Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятига тўғри келмоқда, дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, «Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми» атамаси 1981 йилда шифокорлар томонидан киритилган. Икки йил ўтгач, француз шифокори Люк Монтане ва унинг ҳамкасблари ОИВ инфекциясининг мавжудлигини исботлай олишди.