Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги маьлум қилди.
Вилоят Оқилова 1937 йилда машҳур санъаткор, рақс санъати дарғаси, Ўзбекистон халқ артисти Исахор Оқилов оиласида дунёга келган.
Раққоса сифатидаги фаолияти давомида “Занг”, “Ларзон”, “Шодлик”, “Хоразм лазгиси”, “Помир рақси”, “Афғонча”, “Дилрабо”, “Шодиёна” каби кўплаб рақсларни маҳорат билан ижро этиб, мутахассислар ва халқимиз эътирофига сазовор бўлган.
Вилоят Оқилова балетмейстер сифатида “Чорзарб”, “Самандарий”, “Бухоро тўлқини”, “Тановор 2”, “Сурнай лазгиси”, “Мавриги” каби қатор рақсларни саҳналаштириб, ўзига хос мактаб ярата олган санъат дарғаларидан бири эди.
Ogoh.uz ахборот-тахлилий портали марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.