❗️7 февралдан барча ўқув жараёнлари анъанавий тарзга қайтади

Юртимиздаги барча таълим муассасалари 7-февралдан анъанавий тарзда дарс жараёнларига қайтади.

Коронавирус билан боғлиқ вазиятлар юмшагани сабабли Махсус комиссия ушбу қарорга келган.

Барча умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лисейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни давомида ўз ўқувчи-талабаларининг эмланишини ташкиллаштириши зарур.

Шу билан бирга, барча таълим ташкилотларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 январидан республикадаги барча таълим муассасалари онлайн таълимга ўтказилган эди.

Мавзуга оид: