Тошкент шаҳрида рашк сабаб эрига оғир тан жароҳати етказган аёлга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 феврал куни соат 20:00 ларда Янгиҳаёт тумани “Файзли” МФЙда яшовчи 50 ёшли Н.В. ва унинг бирга яшовчи норасмий хотини 36 ёшли В.Е.,лар маст ҳолатда бўла туриб, ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида В.Э. хонадонда бўлган ошхона пичоғи билан Н.В,нинг кўкрак қафасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Натижада Н.В. олган тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилиб, РШТЁИМтомонидан берилган бирламчи маълумотномага кўра, Н.В.,да “кўкрак қафасида кесиб санчилган жароҳати, мастлик ҳолати” мавжудлиги ва ҳаёт учун хавфли бўлган “оғир” тан жароҳати эканлигикўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан
Янгиҳаёт тумани ИИО ФМ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан В.Е.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Тергов давомида, жиноятнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда, шу куни гумонланувчининг уйига унинг қўшниси 42 ёшли С.О. меҳмонга келиб, биргалашиб спиртли ичимлик истеъмол қилган вақтида жабрланувчи қўшни аёлни қучоқлаганлигидан В.Э. рашки келиб, бир-бирлари билан жанжаллашиб кетишиб, натижада юқоридаги ҳолат вужудга келганлиги маълум бўлди.
Тергов давом этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган,- дейилади хабарда.