Тошкент шаҳри ва республиканинг Тошкент шаҳри билан битта географик кенгликда жойлашган ҳудудларида 10 февраль куни магнит бўрони кузатилади.
Tаъкидланишича, Тошкент шаҳрида 10 февраль куни G2 даражали кучга эга 4 балли магнит бўронлари кузатилиши прогноз қилинмоқда. Охирги кунларда Ернинг шимолий ярим шарида бўронлар фаоллиги сезиларли кузатилмоқда.
«SpaceX» сунъий йўлдошлари ҳам давомли бўрон кучларида ўз йўналишини йўқотиб, яроқсиз ҳолатга келиб қолгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Магнит бўронларининг юқори хавфли даражаси нафақат инсон саломатлиги, унинг кундалик иш фаолиятига, балки алоқа тизимига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. «Дарвоқе, айни пайт республика аҳолисининг аксариятида бош орқа қисмида карахтлик кузатилмоқда. Бу бевосита магнит бўронлари акс таъсирида юз бермоқда», — деган у.
Бўрон об-ҳаво ўзгаришларига таъсирчан, қон-босими, нерв-асаб касалликларига эга кишиларга яққол сезилган. Айтилишича, бўрон юқори фаоллиги кун давомида кутилаётгани учун унинг организмга салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида балиқ ва кўкат маҳсулотларини истеъмол қилиш тавсия этилади.