Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ОТМларда таълим сифатини ошириш юзасидан профессор-ўқитувчиларга мурожаат қилди.
«Олий таълимда коррупция мавжуд деган тушунча нафақат жамият ва халқда, балки аксарият раҳбариятда ҳам бор. Лекин мен шу тизимдаги раҳбар сифатида айтаманки, (коррупция) баробарларга камайиб кетди. Минг афсус, энди атрофда фирибгарлар кўпайди. Мана, шу ерга келгунча матбуот хизмати раҳбари менга бешта ҳолат ташлаб берди. Қашқадарёда умуман университетга алоқаси йўқ одам ўқишингни кўчириб бераман, деб 3 мингдан 6 минг долларгача пора олган, водийда пора олган.
Энг муҳими, кейинги вақтлар ўқитувчилар эмас, котиба, ёрдамчи, лаборант, талаба бу ишга аралашиб кетяпти. Шунинг учун сиздан илтимос, бу кимгадир бориб тақалмаса, улар бундай қилмайди, уларнинг ҳаммасиям фирибгар эмас, ўзингизни йиғиштириб олинг», — дейди вазир.
Шунингдек, у сўровларга кўра, 65 фоиз одам олий таълимга ишонмаслигини қайд этиб, ушбу кўрсаткич нолга тенг бўлиши кераклигини айтган.
«Халқ, раҳбарият олий таълимнинг ‘ювелир’ даражада тоза бўлишини хоҳлайди. Бутун дунёда шунақа ўзи. Бундай нарсалар одамларнинг хаёлига ҳам келмайди. Шунинг учун бунинг тарғиботини қилиш керак, бундан хулоса қилиш керак. Мен қурилиш билан олий таълим коррупциядан холи соҳа деб эълон қилгани уяламан. Бу сиз билан бизга даража эмас, уят бу», — дейди Тошқулов.