Алишер Қодиров собиқ рақибига ҳамфикр (ми?!)

Давлат раҳбари йўл инфратузилмалари ва ЙТҲлар ҳақида гапирганидан сўнг турли сенатор ва депутатлар, турли амалдорлар «бир ёқадан бош чиқариб», ушбу масалани турли нуқталардан «кўриб чиқиш» ҳаракатига тушишди. Бу якдилликка собиқ президентликка номзод, сенатор, «Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров ҳам «бош қўшмоқ»ни лозим топган кўринади.

А. Қодиров ўз саҳифасида эълон қилган муносабатига кўра, «Жуда жиддий таклифлар билдирилди. Катта ишлар бошланган. Барча амалга оширилган ва оширилиши режалаштирилаётган ишларнинг самарадорлиги тартиб ва қоидаларга амал қилиш билан боғлиқ.

«Сенатор мавжуд қонунларни «етарли даржада мукаммал эмас» дея баҳолаган ва қонунлар инсонларни ҳимоя қилиши лозим эканлигини таъкидлаган.

Анчагина кескинликлар билан ажралиб турадиган ушбу баёнотнинг тугал хулосасига назар ташласак — жазо чораларини кучайтириш шарт!

— Жазони кучайтириш, тартиббузарларга бетоқат муносабатни шакллантириш билан бир қаторда, жамоат транспортини жозибали ва қулай қилиш ҳам автомашина оқимини камайтириш, йўллардаги фожеалар олдини олишга хизмат қилади, — дейди собиқ прехидентликка номзод.

Шу билан бирга, А. Қодиров автобусларга кунлик пул топшириш миқдори қўйилганлигини ҳам қоралаб чиққан. Бу ҳақда у шундай дейди:

— Автобусларга пул тўплаш режаси қўйилиши тартибсизликни бошланиш нуқтаси. Автобусга қандай қилиб кунлик режа қўйиш мумкин? У йўловчи териб юриши эмас, белгиланган вақтда, белгиланган жойда бўлиши керак! Ҳатто, йўловчиси бўлмаса ҳам!
Автобус ҳаракати учун алоҳида, ажратиб қўйилган йўл бўлиши автобусни аниқ график асосида ҳаракатини таъминлайди (намунали ўрнак — Истанбул). Менимча бу трамвай учун қайта тизим яратишдан арзонроққа тушади.

Мавзуга оид: