Бир қанча давлатлар Украинадан ўз фуқароалирини чақириб олмоқда. Украинада уруш хавфи сабаб, улар ўз фуқарларини зудлик билан мамлакатни тарк этишча чақирмоқда.
АҚШ президенти Жо Байденнинг NBC News телеканалига берган интервюсида келтирилишича, у Украинадаги барча америкаликларни мамлакатни тарк этишга чақирган.
«Америка фуқаролари ҳозир у ерни тарк этиши керак. Бу бутунлай бошқача вазият ва ҳамма нарса тезда остин-устун бўлиши мумкин», —дейди Байден.
Аввалроқ Давлат департаменти Украинадаги фуқароларига зудлик билан чиқиб кетиш бўйича тавсиянома берган эди.
«АҚШ фуқаролари Украинага саёҳат қилмасликлари керак. Украинадагилар энди тижорат ёки жисмоний шахслар учун мавжуд бўлган бошқа транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда чиқиб кетишлари керак», — дейилади Давлат департаменти баёнотида.
АҚШ Давлат департаменти «Россия Украинанинг бирон бир жойида ҳарбий ҳаракатлар содир этса, АҚШ фуқароларини эвакуация қила олмайди», дейа изоҳлаган.
Бундан ташқари:
Норвегия ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақирди.
Осло Украина билан чегарадан 250 километр узоқликда Россия ҳудудига бормасликни тавсия қилди.
Латвия Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларини имкон қадар тезроқ Украинани тарк этишга даъват этмоқда.
Британия Киевдан элчихона ходимларини олиб кетади, у консуллик ёрдамини бошқа кўрсата олмайди.
Вашингтон Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Украинадаги миссиясидан ўз кузатувчиларини чақириб олмоқчи.