Фарғона: Эко шаҳарда ишлаётган аёллар шароитлардан ва бошлиқларидан норози

Бир мурожаат келди. Унда Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармасида ишлайдиган 200 нафардан ортиқ аёллар иш вақти тугаганига 1 соат вақт бўлсада иш жойидан олиб кетиш учун транспорт келмаётганидан норози бўлишаётганини кўриш мумкин.

Фарғона шаҳрида(аслида Фарғона туман ҳудуди, Илғор 5 массиви, Аэропортни орт тарафи) замонавий Эко шаҳар қурилмоқда. У ерда кўп қаватли уйлар, шаҳар бўйлаб сунъий кўл, дам олиш ва савдо жойлари, истироҳат боғи, шунингдек 70 гектарлик яшил боғ бўлиши кўзда тутилган. Ободонлаштириш ходимлари(аксари аёллар) шу ерга олиб келиниб, дарахтлар эктириш ишларига жалб қилинмоқда.

Видеодаги аёлларни эътирози раҳбариятига. Соат 16⁰⁰да иш вақти тугасада, 17⁰⁰ бўлишига қарамасдан транспорт йўқ, бўлса ҳам етарли эмас. Шаҳар ободонлаштириш бошқармасида асосан аёллардан иборат, тахминан 1000 нафар ишчилар бор.
Уларнинг аксари туманлардан келиб ишлайди. Соат 18⁰⁰да ишхонасига қайтиб борса, қачонда уйига кетади?
Раҳбарлар(видеода айтилишича) машиналарида кетиб юборишган.

Шу аёллар меҳнат шароитлари бироз яхшиланиши учун ёрдам сўрашмоқда. Ё раҳбариятини алмаштириш керак, ё ишлаш тизимларини.

Олимжон Ҳайдаров