Тўрт нафар ўзбекистонликларнинг Швейцария банкидаги ҳисоб рақамлари очиқланди
Журналистлар Швейцариянинг Credit Suisse банкидаги ҳисоб рақамлари бўйича сиздирилган маълумотларни ўрганди. Банк хизмат кўрсатган мижозлар орасида 4 нафар ўзбекистонлик мавжуд.
Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовнинг рафиқаси 2010-2015 йилларда банкда 1,03 млн долларлик маблағларни сақлаган.
Теннис федерациясининг собиқ раҳбари Игорь Шепелев 2006-2014 йилларда Швейцария банкида жами 5 млн доллардан кўпроқ маблағли иккита ҳисоб рақамига эга бўлган.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг куёви Тимур Тиллаевнинг қариндоши Гулрух Тиллаева банкда 2,4 млн долларлик ҳисоб рақамига эга.
Шунингдек, миллиардер Алишер Усмоновнинг синглиси Саодат Нарзиеванинг ушбу банкдаги ҳисоб рақамларида 2004 йилдан бери 5,8 млрд долларлик маблағлар бўлиб ўтган.
Шахруза Сатторова тайёрлади