Шундай қилиб, бу галги мақола орқали бизга яхши таниш бўлган асарларда тасвирланган жойлар ҳақида озгина маълумот улашмоқчиман. Бизнингча, бу ҳаммага қизиқ.
Демак…
Ренуар ёқтирган ресторан
Шагал «парвоз» қилган шаҳар
Мунк «қичқириқ» эшитган йўл
Бу йўл Экеберг тепалиги бўйлаб ўтган бўлиб, ундан Осло шаҳри кўриниб туради. Айнан шу жойда «абадий қичқириқ оқшомги қизил қуёш нурлари остида янграйди».
Моненинг сеҳрли боғи
Франсиянинг шимолидаги коммунада — Гивернй Гарденда Клод Моне 43 йил яшаган. У ўз боғининг ажойиб манзараларидан илҳомланиб, кўплаб картиналар яратган. Моненинг деярли 70% ишларида ушбу боғнинг қайсидир бурчагини кўришимиз мумкин. Эҳтимол, шу картиналарни панорама қилиб йиғиб чиқилса, балки бутун боғни кўриш мумкин бўлар…
Ҳуллас, боғ рассомнинг илҳом манбайи бўлган. Расмда кўриб турган кўприкни эса Моненинг ўзи қурган. Кўприк японизм услубида қурилган бўлиб, ўша вақтлари бу услуб модага айланаётган эди.
Айнан шу ерда Моне ўзининг машҳур «нилуфарлари» ва «япон кўприги» асарлар сериясини яратган.
Боғ нафақат Моненинг, балки унинг дўстларининг ҳам севимли жойи бўлган. Масалан, Пол Сезанна, Анри Матисс, Камил Писсарро, Пъер Ренуар ва бошқаларни бу ерда учратиш мумкин бўлган.
Ван Гогни илҳомлантирган кафе
Винцент Ван Гогнинг «Кафенинг тунги терассаси» картинаси кўпчиликка таниш, тўғрими? Ажойиб асар!
Картина Ван Гог Арлда яшаган вақти яратилган. Кафе марказий Форум майдонида жойлашган. Ван Гогда унинг кичик ташқи айвони саҳнаси эртакнамо тусни олади. Юлдузли осмон фонида кафе…
Бугунги кунда бу кафе «Café La Nuit» ёки «Café Van Gogh» деб номланади. Эътибор берсангиз, қаҳвахона майдони 1888 йил сентябрда Ван Гог қандай тасвирлаган бўлса, шундан бери деярли ўзгармаган.
Темурбек Турдиниёзов