«Энг самарали зарбамиз шу»: Евроиттифоқ Россия ишлаб чиқаришига бойкот эълон қилмоқчи

Украина ва Россия можаролари доирасида европа иттифоқи россия газига бойкот эълон қилмоқчи.

Жаҳон Иқтисодиёти Институти (WFI) ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг Украинага бўлган тажовузини маъқулламаганлик белгиси сифатида иқтисодий зарба бериш учун айнан шу усулни қўллаши керак.

Тадқиқотчиларнинг яқинда эълон қилинган тахминий ҳисоб-китобларига кўра, газ савдосининг тўхтатилиши Россия иқтисодий ишлаб чиқаришининг 2,9 фоизга пасайишига олиб келади.

Россия нефтидан бутунлай воз кечиш эса иқтисодий ишлаб чиқаришни атиги 1,2 фоизга камайтиради.

Шунингдек, машина ва машина қисмларига бойкот Россия иқтисодиётини 0,5 фоизга, транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмларга нисбатан қўлланилганда эса 0,3 фоизга қисқартиради.

Жаҳон Иқтисодиёти Институти маълумотларига кўра, бу чоралар Германия ва Европа Иттифоқига минимал салбий таъсир кўрсатади.

Мавзуга оид: