2022 йил 1 мартдан бир неча давлат хизматлари ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон тарзда кўрсатилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу хизматларга:
Ўзбекистонга чет давлат фуқаросини таклиф қилиш;
чет давлатда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар олиш;
судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
автотранспорт воситаларида тақиқ мавжудлигини текшириш;
жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларида сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш кабилар киради.