Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамованинг номзодини бош вазир ўринбосари — Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси раҳбарлигига маъқуллашди.
Зулайҳо Маҳкамова 2020 йил 4 мартдан бери Тўрақўрғон тумани ҳокими эди.
Маълумот учун, 2020 йил февраль ойида Хотин-қизлар қўмитасини тугатиш ҳақида қарор қабул қилинганди.