Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Россия Федерациясидан пул ўтказмалари юборишда муаммолар мавжуд – Марказий банк

01.03.2022 18:27

4

Бошқа муқобилдан фойдаланиш имкони борми?

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги трансчегаравий пул ўтказмаларида Украина-Россия уруши оқибатида киритилган санкциялар туфайли узилишлар кузатилмоқда. Мазку фаолиятдаги узилишлар юзасидан Ўзбекистон Марказий банки расмий ахборот берди.

Бугунги кунда мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда айрим халқаро пул ўтказмалари операторлари фаолиятида вақтинчалик узилишлар ёки тўхталишлар кузатилмоқда.

Россия Федерациясидан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширувчи кўплаб тизимлар йўлга қўйилган бўлиб, баъзи тизимларда узилишлар вужудга келганда уларнинг бошқа муқобилидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Халқаро пул ўтказмаларининг аҳоли учун долзарблигидан келиб чиқиб, тижорат банклари томонидан мамлакатимиз ҳудудида уларнинг узлуксиз фаолияти учун зарур чоралар кўриб борилмоқда.

Марказий банк:

https://ogoh.uz/26360/

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган